Bepul vebinar «Исломий молиявий маҳсулотлар – нима учун стандарт ўтказмалар бу ерда ишламайди»

Маърузачилар: Жаҳонгир ИМАМНАЗАРОВ ва Аҳроржон САЪДУЛЛАEВ

4 июня 2026 г. 18:00
Вебинар тўғрисида

2026 йил июнь ойи охирида банк, фуқаролик ва солиқ қонунчилигига ислом банк-молия маҳсулотларини бозорга чиқариш имконини берувчи қонун кучга киради. Ислом банк-молия маҳсулотларининг анъанавий маҳсулотлардан нима билан фарқ қилиши ва уларнинг ҳисоб-китоби қандай юритилиши кераклиги ҳақида – вебинарда билиб оласиз.

Ислом молия маҳсулотлари ташқи кўринишдан ўзимизга яхши таниш бўлган анъанавий амалиётларга ўхшайди – лекин улар бошқача тузилган. Стандарт ўтказмалар/транзакцияларни қўллаш – ҳисоботни бузиб кўрсатиш ва солиқ хатарларини юзага келтириш демакдир.

Сабаб – тафсилотларда эмас, балки асосда: ислом молия маҳсулотлари ҳисоби ва ҳисоботини тўғри юритиш учун уларнинг табиатини тушуниш керак.

Вебинарда биз битта аниқ амалиётни кўриб чиқамиз: банк активни сотиб олади ва уни мижозга қатъий белгиланган нархда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотади. Унинг кредитдан принципиал фарқи нимада эканини – ҳамда бу банкда ва олувчи корхонада ҳисобни қандай ўзгартиришини таҳлил қиламиз.

Дастур:

– Ислом молия маҳсулотларининг кредит ва лизингдан концептуал фарқи нимада?

– Даромадни тан олиш, активнинг акс эттирилиши ва солиқ оқибатлари.

– Ислом молия маҳсулотлари билан ишлашдаги илк тажрибада йўл қўйиладиган одатий хатолар ва улардан қандай қочиш мумкин?

Фойдалар

Сиз нималарга эга бўласиз:

  • исломий молиявий маҳсулотларнинг анъанавий воситалардан нима билан фарқ қилиши ва бу ҳисоб учун нима
    сабабдан муҳимлиги тўғрисидаги дастлабки тушунча;
  • битта намунавий операция таҳлили: у AAOIFI бўйича ва анъанавий ҳисобда — банкда ва олувчида қандай акс эттирилади;
  • бундай операциялар билан ишончли ишлаш учун қандай билимлар зарурлигини тушуниш;
  • схемалар ва мисоллар келтирилган тарқатма материал.

Вебинар банклар ва микромолия ташкилотларидаги, шунингдек, исломий молиялаштиришдан фойдаланувчи
компаниялардаги бухгалтерлар, аудиторлар ва молия менежерлари учун фойдали бўлади.

 Жаҳонгир ИМАМНАЗАРОВ

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ACFP Ислом молияси қўмитаси раиси

                                     jpg

Аҳроржон САЪДУЛЛАEВ

Сертификатланган аудитор, AAOIFIнинг CSAA сертификати соҳиби

checked!
Муаллифлик услуби

Фақатгина ишингиз учун қимматли ва фойдали ахборот

checked!
Ортиқча нарса йўқ

Фақатгина ишингиз учун қимматли ва фойдали ахборот

checked!
Савол бериш

Саволлар борми? Уларга вебинар давомида жавоб олинг

checked!
Вебинарларни ёзиб олиш

Агар сиз вебинарларни ўтказиб юборсангиз,  уларни ёзувда кўришингиз мумкин 

Нархлар

Вебинарда иштирок этиш – БЕПУЛ!

Вебинар иштирокчилари учун огоҳлантириш

Вебинар бошланишидан 30 дақиқа олдин рўйхатдан ўтганингиздан сўнг:

• Уланиш ҳаволаси СМС орқали телефон рақамингизга юборилади

• «Сиз ёзилгансиз» тугмаси автоматик равишда «Вебинарга ўтиш» тугмасига ўзгаради – жонли эфирга уланиш учун
уни босинг

Вебинар учун рўйхатдан ўтинг

Вебинар тугади