Активнинг бошланғич қийматини шаклантиришда квалификацияланадиган активни ҳарид қилишга, қуришга ёки ишлаб чиқаришга бевосита тегишли бўлган қарзлар бўйича сарфларни тўғри тақсимлаш ушбу активнинг бошланғич қийматини аниқлашда муҳим омиллардан биридир. 23-сон БҲХС қарзлар бўйича сарфларни харажат сифатида тан олиш ёки активнинг қийматига капитализация қилиш бўйича тартибни белгилайди.
Вебинарда қуйидагиларни билиб оласиз:
- 23-сон БҲХС қўллаш доираси;
- Қарзлар бўйича сарфлар таркиби;
- Квалификацияланадиган актив;
- Қарзлар бўйича сарфларни капиталлаштириш;
- Капиталлаштиришнинг тугатилиши.
Ким учун фойдали:
- ташкилотлар раҳбарлари;
- иқтисодий режалаштириш бўлими ҳодимлари;
- бухгалтерлар;
- молия бўлими мутахассислари;
- аудиторлар ва маслахатчилар.