Вебинар давомида Концептуал асоснинг мақсади ва МҲХСни қўллашдаги аҳамияти, молиявий ҳисоботнинг таркиби ва элементлари, тан олиш, баҳолаш ва тан олишни бекор қилиш меъзонлари билан танишамиз.
Вебинарда қуйидагиларни билиб оласиз:
- Консептуал асоснинг мақсади ва аҳамияти;
- Фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифлари;
- Молиявий ҳисобот ва ҳисобот берувчи ташкилот;
- Молиявий ҳисобот элементлари, уларни тан олиш, тан олишни бекор қилиш ва баҳолаш;
- Маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш.
Ким учун фойдали:
- Ҳисобчилар;
- МҲХС бўйича ҳисобот тузишга масъул ходимлар;
- Молиявий менеджерлар, Аудиторлар;
- МҲХСларни ўрганувчилар;