Bepul vebinar «Исломий молиявий маҳсулотлар – нима учун стандарт ўтказмалар бу ерда ишламайди»

Маърузачилар: Жаҳонгир ИМАМНАЗАРОВ ва Аҳроржон САЪДУЛЛАEВ

4 июня 2026 г. 18:00
Вебинар тўғрисида

2026 йил июль ойида банк, фуқаролик ва солиқ қонунчилигига исломий молиявий маҳсулотларни бозорга чиқариш имконини берувчи ўзгартиришлар кучга киради. Уларнинг анъанавий маҳсулотлардан нима билан фарқ қилиши ва уларни қандай ҳисобга олиш кераклиги
ҳақида – вебинарда билиб оласиз.

Исломий молиявий маҳсулотлар ташқи кўринишдан таниш операцияларга ўхшайди – лекин улар бошқача тузилган. Стандарт ўтказмаларни қўллаш – ҳисоботни бузиб кўрсатиш ва солиқ хатарларини юзага келтириш демакдир.

Сабаб – тафсилотларда эмас, балки асосда: исломий молиявий маҳсулотлар ҳисобини тўғри юритиш учун уларнинг табиатини тушуниш керак. Бусиз ҳатто тўғри қўлланган стандарт ҳам нотўғри натижа беради.

Вебинарда биз битта аниқ операцияни кўриб чиқамиз: банк активни сотиб олади ва уни мижозга қатъий белгиланган нархда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотади. Унинг кредитдан принципиал фарқи нимада эканини — ҳамда бу банкда ва олувчи корхонада ҳисобни қандай ўзгартиришини таҳлил қиламиз.

Дастур:

– Исломий молиявий маҳсулотларнинг кредит ва лизингдан концептуал фарқи нимада?

– Нима учун битимнинг табиати ҳамма нарсани ўзгартиради: даромадни тан олиш пайти, активнинг акс эттирилиши, солиқ оқибатлари.

– Худди шу операция анъанавий ҳисобда ва AAOIFI меъёрлари бўйича ҳисобда — банкда ва молиялаштиришни олувчида ўтказмаларни таққослаш.

– Исломий маҳсулотлар билан ишлашдаги илк тажрибада йўл қўйиладиган одатий хатолар ва улардан қандай қочиш мумкин?

Фойдалар

Сиз нималарга эга бўласиз:

  • исломий молиявий маҳсулотларнинг анъанавий воситалардан нима билан фарқ қилиши ва бу ҳисоб учун нима
    сабабдан муҳимлиги тўғрисидаги дастлабки тушунча;
  • битта намунавий операция таҳлили: у AAOIFI бўйича ва анъанавий ҳисобда — банкда ва олувчида қандай акс эттирилади;
  • бундай операциялар билан ишончли ишлаш учун қандай билимлар зарурлигини тушуниш;
  • схемалар ва мисоллар келтирилган тарқатма материал.

Вебинар банклар ва микромолия ташкилотларидаги, шунингдек, исломий молиялаштиришдан фойдаланувчи
компаниялардаги бухгалтерлар, аудиторлар ва молия менежерлари учун фойдали бўлади.

 Жаҳонгир ИМАМНАЗАРОВ

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ACFP Ислом молияси қўмитаси раиси, AAOIFI сертификатланган мутахассиси, «Ислом иқтисодиёти ва молияси асослари» курси муаллифи

                                     jpg

Аҳроржон САЪДУЛЛАEВ

AAOIFI сертификатланган мутахассиси

checked!
Муаллифлик услуби

Фақатгина ишингиз учун қимматли ва фойдали ахборот

checked!
Ортиқча нарса йўқ

Фақатгина ишингиз учун қимматли ва фойдали ахборот

checked!
Савол бериш

Саволлар борми? Уларга вебинар давомида жавоб олинг

checked!
Вебинарларни ёзиб олиш

Агар сиз вебинарларни ўтказиб юборсангиз,  уларни ёзувда кўришингиз мумкин 

Нархлар

Вебинарда иштирок этиш – БЕПУЛ!

Нархлар

Вебинарда иштирок этиш – БЕПУЛ!

Вебинар учун рўйхатдан ўтинг