«NORMA» компанияси тақдим этаётган «Буxгалтерия ҳисоби амалиёти» биринчи онлайн дарсида сиз қуйидагиларни ўрганасиз:
- буxгалтерия ҳисобини юритиш нима учун керак;
- баланс нима ва у нима учун тузилади;
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот қандай мақсадда тузилади;
- бизнес эгасига буxгалтерия бўлимидан мунтазам равишда ишончли молиявий ҳисоботларни олиб туриш нега шунчалик муҳим?
Буxгалтер ишидаги ушбу асосий тушунчаларнинг барчаси кичик савдо корхонаси мисолида тушунтирилади. Биринчи онлайн дарс сингари, бутун курс турли xил амалий мисоллар ва вазиятлар атрофида қурилган. Бу сизга буxгалтерия ҳисобини профессионал даражада тушунишга имкон беради.
Умумий «Баланс ва молиявий натижалар нима учун керак? »
Самарали ўқиш учун сизга қуйидагилар тақдим этилади:
- буxгалтерия амалиётида тез-тез учрайдиган ҳолатлар таҳлили билан буxгалтерия ҳисобининг барча бўлимлари учун муаллифлик қўллланмаси;
- ўқув видео ва бошқа қўлланма материалларидан 60 кун давомида муттасил фойдаланиш;
- 44 соатлик онлайн машғулотлар - 22 та дарс, ҳар бири 2 соатдан;
- ҳар бир мавзу бўйича тест ва мисоллар устида ишлаш, назорат ишлари ва якуний имтиҳондан ўтиш имконияти;
- курсни муваффақиятли тугатгандан сўнг икки ой давомида консалтинг ёрдами.