Давлатимиз Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон) қарорини амалга ошириш мақсадида, «Норма» ПРМ Молия Вазирлиги билан шартномага мувофиқ ўзбек ва рус тилларида “МҲХС асослари” онлайн бепул курсларини ташкил этмоқда (ifrs.academy).
Курс қуйидагиларни ўз ичига олади:
- вебинар шаклидаги 60 академик соатлик онлайн маърузалар;
- 10 академик соатлик онлайн амалий вебинарлар;
- жорий, оралиқ ва якуний назорат – тестлар шаклида;
- ifrs.academy онлайн платформасидан эркин фойдаланиш имконияти, унда вебинарлар, маърўзалар тақдимотлари, тестлар жойлаштирилади.
Тақдимот машғулотида иштирокчилар ifrs.academy платформасида таълим олиш қоидалари билан танишадилар ва қуйидагиларни билиб оладилар:
- “МҲХС асослари” курсининг моҳияти, у кимлар учун мўлжалланган ва унда қандай ўқиш мумкин;
- ifrs.academy платформасида бепул таълим олиш учун ўқув жараёни қандай ташкил этилган;
- кимларга курсдан мувофаққиятли ўтганлиги ҳақида сертификат берилади.
Тақдимот машғулоти:
- талабалар, магистрантлар, ўқитувчилар;
- молиявий менежерлар, ҳисобчилар;
- МҲХС ни билишлари зарур бўлган давлат хизматчилари;
- молия соҳасида нуфузли истиқболгаэришиш истагида бўлиб, профессионал жиҳатдан ўсишни истаётган барча учун фойдали бўлади.