Cотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва тақдим этиш ҳамда тугатилган
фаолият тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш тартибларии билан танишамиз.
Вебинарда қуйидагиларни билиб оласиз:
- 5-сон МҲХСнинг мақсади ва қўллаш доираси;
- Узоқ муддатли активларни сотиш учун ёки мулкдорларга тақсимлаш учун мўлжалланган сифатида қайта таснифлаш шартлари ва уларни бошқа тоифадаги активлардан фарқлаш;
- Cотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активларни қайта таснифлашдан олдинги ва кейинги баҳолаш тартиблари;
- Cотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активларни тақдим этиш тартиби;
- Тугатилаётган фаолият тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш.
Ким учун фойдали:
- Ҳисобчилар;
- МҲХС бўйича ҳисобот тузишга масъул ходимлар;
- Молиявий менеджерлар;
- Аудиторлар;
- МҲХСларни ўрганувчилар.